22 февраль куни рус тили ва адабиёти фани ҳафталигида ажойиб тадбирлар ташкил этилди. Миллий урф-одатлар, миллий дастурхон ва шўх рақсларни намойиш этган рус ярмаркаси ва энг олий туйғу - Севгини мадҳ этувчи адабий кеча барча ўқувчилар, устозлар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.