20 Aug

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети  академик лицейи маъмурияти сизга шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 ноябрдаги ПФ-5574 сонли “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига асосан, ўқув жараёни  2019 йилнинг 4 сентябридан бошланади. Ўқишга соат 08:00 да, формада келишингиз шарт. 1 босқич ўқувчилари ўзлари билан кириш имтихони учун берилган ID қоғози ва паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг асли  билан келишлари керак.