16 May

  • By administrator
  • In News(uz)
  • Comments Off

АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ ВА КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

Академик лицейга 2019-2020 ўқув йилида кириш учун ҳужжат топшириш ИККИ БОСҚИЧДАН иборат бўлади:

  1. Биринчи босқичда абитуриент қўйидаги веб-саҳифа орқали http://lyceumadmission.wiut.uz/ рўйхатдан ўтиши шарт. Интернет орқали рўйхатдан ўтиш   2019 йил 10 июндан – 20 июнгача  мумкин! Ушбу веб-саҳифа бошқа кунларда ИШЛАМАЙДИ.
  2. Интернет орқали рўйхатдан ўтгандан кейин, 2019 йил 20июндан – 29 июнгача қўйида кўрсатилган ҳужжатлар анкетада кўрсатилган кун ва вақтда ТХВУ академик лицейига шахсан ўқувчи томонидан топширилиши шарт:
  1. Интернет орқали тўлдирилган анкета нусхаси;
  2. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
  3. Мактабдан 9-синфни тугатганлиги тўғрисида шаходатнома нусхаси ёки маълумотнома;
  4. 3х4 ўлчамдаги охирги 3 ой мобайнида тушурилган 2та рангли фотосурат (суратнинг орқа томонига ўқувчи ўқиган мактаб директори имзоси ва мактабнинг муҳри бўлиши керак);
  5. Хужжатлар учун файл.

 АНКЕТАНИ МОБИЛ ТЕЛЕФОНДАН ТЎЛДИРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ,  ЧУНКИ АНКЕТАНИ  ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШ КЕРАК.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги Қарорнинг 10-бандига асосан, ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

 Кириш имтиҳонлари 2019 йил 10 ва 11 июль кунлари ўтказилади. Қўшимча маълумот олиш учун қўйидаги веб-саҳифадаги янгиликларни мунтазам кузатиб боришингизни тавсия қиламиз.

Академик лицейга кириш шартлари ҳақидаги тўлиқ маълумот, ўтган йилги имтиҳонлар намунаси қўйидаги веб-саҳифада мавжуд:

www.lyceum.wiut.uz

Қўшимча маълумот олиш учун телефон: 99871 238-74-00