28 May

Академик лицейга Ўзбекистон Республикаси ва чет эллик фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар. Академик лицейга ҳужжат топширмоқчи бўлган ўқувчилар қўйидаги талабларга жавоб беришлари шарт:

– 2018-2019 ўқув йили учун жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.  Бошқа академик лицей, касб-ҳунар коллеж ёки 10-11 – синф ўқувчиларидан ҳужжатлар  ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ.

– Академик лицейда таълим олишни истаган ўқувчилар инглиз тили ва математика фанларидан бўладиган кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишлари талаб қилинади.

Инглиз тили фанидан иншо, грамматика, сўз бойлиги ва ўқилган матнни тушуниш бўйича саволларга ёзма жавоб беришлари, шунингдек, алгебра ва геометрия фанларидан бериладиган мисолларни ишлашлари, мантиқий саволларга жавоб ёзишлари керак.

Ўқувчилар кириш имтиҳонидаги умумий баллнинг 50% ни инглиз тили фанидан, қолган 50% ни математика фанидан тўплайдилар.

АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ ВА КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

 

Академик лицейга 2018-2019 ўқув йилида кириш учун ҳужжат топшириш ИККИ БОСҚИЧДАН иборат бўлади:

  1. Биринчи босқичда абитуриент қўйидаги веб-саҳифа орқали http://lyceumadmission.wiut.uz/ рўйхатдан ўтиши шарт. Интернет орқали рўйхатдан ўтиш   2018 йил 18 июндан – 23 июнгача  мумкин! Ушбу веб-саҳифа бошқа кунларда ИШЛАМАЙДИ.
  2. Интернет орқали рўйхатдан ўтгандан кейин, 2018 йил 25июндан – 30 июнгача қўйида кўрсатилган ҳужжатлар анкетада кўрсатилган кун ва вақтда ТХВУ академик лицейига шахсан ўқувчи томонидан топширилиши шарт:
  1. Интернет орқали тўлдирилган анкета нусхаси;
  2. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
  3. Мактабдан 9-синфни тугатганлиги тўғрисида шаходатнома нусхаси;
  4. 3х4 ўлчамдаги охирги 3 ой мобайнида тушурилган 6та рангли фотосурат (суратнинг орқа томонига ўқувчи ўқиган мактаб директори имзоси ва мактабнинг муҳри бўлиши керак);
  5. Папка ва конверт;
  6. 086 шаклдаги тиббий маълумотнома нусхаси
  7. Кафолат хати ҳужжат топшириш жараёнида лицейда тўлдирилади (фақат вилоятлардан келган абитуриентларларнинг ота-оналари учун).

 АНКЕТАНИ МОБИЛ ТЕЛЕФОНДАН ТЎЛДИРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ,  ЧУНКИ АНКЕТАНИ  ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШ КЕРАК.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги Қарорнинг 10-бандига асосан, “Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.”

 Кириш имтиҳонлари 2018 йил 12 ва 13 июль кунлари ўтказилади. Қўшимча маълумот олиш учун қўйидаги веб-саҳифадаги янгиликларни мунтазам кузатиб боришингизни тавсия қиламиз.

Академик лицейга кириш шартлари ҳақидаги тўлиқ маълумот, имтиҳонлар намунаси қўйидаги веб-саҳифада мавжуд:

lyceum.wiut.uz

 Қўшимча маълумот олиш учун телефон: 238-74-00

 

Leave a Comment