15 May

Тошкент шахридаги Ҳалкаро Вестминстер университетининг академик лицейи “Хорижий тиллар” кафедраси Инглиз тили ўқитувчилари Д.К. Хайруллаева, С.А.Жураева, С.Р.Хожиханова ва 1 ва 2-боскич ўқувчилари билан биргаликда “Инглиз тили” фанидан “Childhood Cancer” (Бола саратон) мавзусида конференция ўтказилди

“Хорижий тиллар” кафедраси 1-боскич Инглиз тили ўқитувчилари Д.К. Хайруллаева, С.А.Жураева, С.Р.Хожиханова ва 1 ва 2-боскич ўқувчилари билан биргаликда “Childhood Cancer” мавзусида шу йилнинг 4 ва 7 май кунлари конференция ташкил этилди.

Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад бола саратон касалиги билан оғриган болажонларга касаллик билан курашишда бирга кўмаклашиш, малхам бериш, инсонийлик фазилатларини шакллантириш, хамда хозирги кунда лицей-коллеж ўқувчилари орасида кўп учраётган  зўравонлилик, сабрсизлилик, лаёқатсизлик каби иллатларнинг ўрнига соғликни, тинчлик–хотиржамликни қадрлаб, шукрона этиб яхши билим олишга, кечиримли бўлишга интилишларини ортиришдир.

Шу мақсадларни амалга ошириш йўлида, Лицей ўқитувчи ва ўқувчилари Республика онкология марказига ташриф буюриб у ердаги саратон касаллигига чалинган болаларга ихтиёрий равишда келтирилган хайрия совғаларни хадия етишди.

           Конференция жараёнида ўқувчилар гурухларга бўлиниб болаларда учрайдиган саратон касалигининг турлари, уларнинг бошланғич симптомлари хақида маълумот бериб касаликни олдини олишнинг усулларидан бири шифокор куригидан ўтиб юришни одат қилиш каби тушунчалар билан бўлишдилар. Шунингдек, бу касаллика чалинган ва уни бошланғич жараёнида билиб, муолажа қилинган болалар тамомила тузалиб шифо топганлари ҳам борлигига мисоллар келтириб, унда бир неча интерфаол усуллардан фойдаланилди. Булар:  “Case Study”,  “Тақдимот”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Quiz Time”, “Role play”, “Motivation Video”. Шунингдек, конференция жараёнида ўқувчиларга мавзу бўйича намойиш этилган слайдлар ва видеолавҳалар тадбир мазмунини очиб берди.

Leave a Comment