19 Feb

Тошкент шахридаги халқаро Вестминстер унивеситети академик лицейида Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Н.К.Уразова ва Ёшлар иттифоқи етакчиси Ахмаджонова Муяссар томонидан “Маънавият – инсонни комилликка етаклайди” мавзусида маънавий-маърифий ҳафталиги ташкил қилинди. Ҳафталик 2018 йил 14 – 17 февраль кунлари академик лицейда ўтказилиши режалаштирилган бўлса ҳам норасмий тадбиримиз 9 февралдан бошланди.

2018 йил 9 февраль куни ddd2УзГ1 гуруҳи ўқувчилари билан Алишер Навоий ҳайкалига борилди. У ерда бу тадбирда кўплаб ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

2018 йил 14 февраль куни Тошкент шахридаги халқаро Вестминстер университети академик лицейида Низомиддин Мир Алишер Навоий 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535 йиллиги муносабати билан “Мумтоз адабиёт сарчашмалари” деб номланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Кечада лицей ўқувчилари буюк алломаларимизнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолиятлари бўйича бор билимларини намойиш этдилар.  kk

Тадбирда ўқувчилар А.Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар айтиб, томошабинлар ҳайратини оширдилар. Навоий инсонни шарафлайди, улуғлайди, уни бахтли бўлишга, маъноли ҳаёт кечиришга, бунёдкорлик ишлари билан шуғулланишга, ҳамиша ўзидан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилишга чорлайди. Шоир халқ манфаати учун меҳнат қиладиган, халқ бахти йўлида фидоийлик билан курашадиган, пок одамларни ҳақиқий инсон деб билади. Инсонийлик илмининг устози иймон-эътиқод, ижтимоий адолат, дўстлик, меҳнатсеварлик, вафодорлик, ватанпарварлик сингари қадриятларни тарғиб этишга катта аҳамият берди. Ахлоқшунослик илмининг тарғиботчиси – Навоийнинг асарларидаги ғоялар ҳозирги вақтда ҳам ёшларни таълим-тарбияда беришда, ахлоқ-одобли ва юксак маънавиятли комил инсон бўлиб шаклланишида катта аҳамиятга эгадир. Жаҳон адабиёти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Навоий ҳаёти ва ижодини ҳар биримиз ўқишимиз, авлодларимизга ўқитишимиз шарт. Қанча мукаммал ўргансак, пандларига амал қилсак, Ватанимиз равнақи, обрўси ортишига, жамиятимизни комил инсонлар билан бойитишга хизмат қилган бўламиз.

fdgvf  Тадбирда академик лицей ўқувчилари томонидан Уйғун ҳамда Иззат Султон қаламига мансуб “Алишер ва Гули” драмасидан парча намойиш этилди.

Адабий-бадиий кечага филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим Омонилла Мадаев ташриф этди.  Сўз мулкининг султони, одамийлик илмидан сабоқ берувчи устоз – Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигини нишонлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир орқали ўқувчиларга ахлоқ-одоб, ҳиммат ва сахийлик, камтарлик, инсонлар билан муносабат, муомала одоби, вафо ва садоқат, қаноат ва меҳнатсеварлик, ҳамжиҳатлик, илм олиш, ҳунар ўрганиш, элга фойда келтириш каби ибратли фазилатларни сингдириш, фарзандларнинг устоз, ота-она олдидаги бурчларини, уларнинг хизматини доим бажо келтиришлари зарурлигини, ўзидан ёши катталарни ҳурмат қила билишларини уқтириш, Навоий яшаган давр тарихи, маданияти, адабиёт ва санъат ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, ҳамда мафкуравий иммунитетини ошириш тўғрисида академик лицей ўқувчиларига тўлиқ маълумот берди.67

Академик лицей ўқувчилари томонидан Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асаридан парча намойиш этилди.

Тадбирга ҳалқимиз севган санъаткор, театр ва кино актрисаси Дилноза Кубаева ташриф этди ва лицей ўқувчиларига Алишер Навоий асарларида илмли бўлиш учун она тилини пухта билиш лозимлиги, шу билан бирга кўп тилларни билиш ҳам муҳим эканлигини илмли кишилар фақат ҳунар ва илмда эмас, балки ахлоқ-одобда ҳам олийжаноб бўлишлари, улар тўғри сўз, сўзамол бўлиб, ҳамиша ўз нутқи ва ўзгалар нутқига эьтиборли, чин сўзли бўлишларини  ёзиб қолдирганини айтди. Демак, бир сўз билан айтганда, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларда миллий ғурур, орият, шаън ва номус туйғуларини кучайтириш, ҳаётга ва меҳнатга муносабати ва масъулият ҳиссини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

l;l

Тадбир ўқувчилар қалбида буюк аждодларимизга ҳурмат ҳиссини орттирди.

2018 йил 15 феврал куни Тошкент шахридаги халқаро Вестминстер университети академик лицейида “Ислом дини ва тасаввуф таълимоти” мавзусида Тошкент шаҳар бош Имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан учрашув ўтказилди.

u7Анвар қори Турсунов ўқувчиларга ахлоқ-одоб, ҳиммат ва сахийлик, камтарлик, инсонлар билан муносабат, муомала одоби, вафо ва садоқат, қаноат ва меҳнатсеварлик, ҳамжиҳатлик, илм олиш, ҳунар ўрганиш, элга фойда келтириш каби ибратли фазилатларни уларнинг онгига сингдириш, фарзандларнинг устоз, ота-она олдидаги бурчларини, уларнинг хизматини доим бажо келтиришлари зарурлигини, ўзидан ёши катталарни ҳурмат қила билишларини уқтирди. Тасаввуф адабиёти ҳақида маълумот бериб, Навоийининг “Фарҳод ва Ширин” достони бевосита тасаввуф адабиётининг ёрқин намунаси эканлигини айтди, чунки ҳар қандай инсон комилликка интилиши кераклигини тушунтирди.

Уюштирилган тадбир орқали ўқувчилар қандай заминда яшаётганлигимизни ҳис қилиши, умуминсоний қадриятларга интилиш билан бирга, Шарқ фалсафаси, ўзбекона тафаккур нури барча-барчасининг дилидан чуқур ўрин олди.

vc

2018 йил 16 февраль куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби, 20 дан ортиқ асарлар муаллифи Тохир Малик билан “Ҳозирги адабий жараён” мавзусида илмий анжуман ўтказилди. Тадбирда ёзувчи ҳозирги кундаги адабиётимиз муаммолари, ютуқлари ва камчиликларини илмий таҳлил қилиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Шунингдек тадбирда ёшларнинг одоб-ахлоқи, тарбияси, яратилган имкониятлардан фойдаланиб билим олиши, вақтни бекорчи ишларга сарфламай, ундан унумли фойдаланиш кераклиги ёзувчи томонидан таъкидланди.

Ўқувчилар қалбида бу учрашув бир умрга сақланиб қолади.

2018 йил 16 февраль куни Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Н.К.Уразова, “Ёшлар иттифоқи етакчилари” ва лицейнинг аълочи ўқувчилари Адиблар хиёбонига саёҳатга боришди. Саёҳат давомида “Ёшлик” журнали Бош муҳаррири, шоир Нодир Жонузоқ билан учрашиб, давлатимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшлар фаолияти ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида қизиқарли суҳбат ўтказишди. У ерда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар ҳақида, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қизиқарли маълумотга эга бўлишди.

2018 йил 17 февраль куни Академик лицейда “Менинг энг яқин дўстим китоб…. Сенинг-чи?” мавзусида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – ўқувчиларни китобга бўлган меҳрини янада ошириш эди. Ушбу тадбирда 200 дан ортиқ китоб викторинага қўйилди. Китоб ярмаркасида ўқувчилар ўзларининг адабиёт фанидан ўзлаштирган билимларини  яна бир бор синовдан ўтказиб, викторина саволларига жавоб бериб, китоблар ютиб олишди. Китоб ярмаркасида нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар ҳам фоал иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда Алишер Навоий номли миллий кутубхонага аъзо бўлиш сертификатлари ўйналди. Бу сертификатни Математика фани ўқитувчиси Хамроева Раъно ютиб олди.

Тадбир якунида 60 дан ортиқ китоблар ўз эгаларини топди. Қолган китоблар академик лицей кутубхонаси фондига ўтказилди.

Leave a Comment