15 Jul

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг “Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3040-сонли қарори хамда академик лицейнинг “Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети академик лицейига ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув жараёни сифатини таъминлаш тўғрисида”ги Низомининг 23-24-25-26-27 бандларида:

  • Тест синовлари натижасидан норози бўлган битирувчи ёки унинг ота-онаси тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин 2 (икки) кун давомида апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга;
  • Апеллция шикояти берган абитуриент ва унинг ота-онаси ўзларининг паспортлари (ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) ва абитуриент руҳсатномаси билан хабарномада белгиланган кунда келиши шарт;
  • Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентларга саралаш тест синови жараёнида ёзган иши кўрсатилади. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ёзган ишини кўриб чиқади ва танишиб чиққанлиги ҳақида тилҳат ёзиб, қабул қилинган тест материаллари билан бирга Апелляция комиссиясига қайтариб беради;
  • Апелляция комиссияси аъзолари фақатгина шикояти кўрилган абитуриентларнинг саралаш тест синовлари натижаларини текширилиш жараёнидаги техник хатолар мавжуд эмаслигини кўриб чиқади. ТХВУнинг Академик Қоидалар йўриқномасининг 16.3а бандига кўра имтихон натижасига берилган баҳо ўқитувчининг академик қарори ҳисобланади ва бу қарор муҳокама қилинмайди;
  • Апелляция комиссияси аъзолари абитуриентга унинг ёзган иши бўйича тақриз ва тушунтириш беришга масъул эмаслиги кўзда тутилган.