15 Jul

  • By administrator
  • In News(uz)
  • Comments Off

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёнининг 23-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари академик лицейларига 2019/2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини қабул қилиш режаси кўрсаткичлари”га мувофиқ, “Аниқ фанлар (иқтисод) йўналишига қабул квотаси 156 нафарни ташкил этади.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети академик лицейига 2019 йилнинг 20-29 июнга қадар умумий ҳисобда 1644 нафар абитуриент ўқиш истагини билдириб ҳужжат топширган.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2019 йил 16 майдаги OR-50сонли буйруғига асосан, академик лицейга кириш имтиҳони 2019 йилнинг 11-12 июль кунлари ўтказилди.