31 Jan

  • By administrator
  • In News(uz)
  • Comments Off

2019 йил 26 январь куни ТХВУ АЛ фаоллар залида “Ажримлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари” мавзусида анъанавий тадбир бўлиб ўтди.Ушбу тадбир ҳар  ўқув йилида “Оила психологияси” фани якуни сифатида очиқ машғулот тарзида ташкил этилади ва ушбу тадбирга 3 – босқич талабалари жалб этилади.

Тадбирдан мақсад  ўқувчиларнинг “Оила психологияси” фанида эга булган билим, кўникма, малакаларни намойиш этиш, уларни келгуси ҳаётга тайёрлаш, турмушда учраб турадиган муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга ўргатиш, оила деб аталмиш муқаддас масканга нисбатан масъулият ва муҳаббат туйғусини шакллантиришдир.

3 босқичда таҳсил олаётган 6 та гуруҳ ўқувчилари ўзлари танлаган муаммо, вазиятларни саҳна кўринишлари, видеолавҳаларда намойиш этиб, ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган ажримлар, эрта турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида теран, объектив фикрларини билдирдилар.

lizei1 lizei2